среда, 5 декабря 2012 г.

Торрес «Челси»нинг сабр косасини тўлдирмоқда


Фернандо Торрес охирги 10 учрашувда «Челси» таркибида биргина гол урган холос (барча мусобақалар назарда тутилмоқда). Бундан ташқари, испаниялик форвард охирги икки учрашувда рақиб дарвозаси томон атиги биргина зарба йўлагани «Челси» мухлисларининг норозилигига сабаб бўлмоқда.


Ҳужумчи клубга келгандан сўнг жамоанинг ярим ҳимояси секин ҳаракат қилади дея нолий бошлади. Абрамович ҳеч қандай норозиликлар билдирмай, клубга Торрес истаганидек, ёш ярим ҳимоячилар Мата, Азар, Марин ва Оскарни олиб келди. Жамоа ярим ҳимояси анча кучайтирилди. Аммо испан футболчисининг ўйинидан ўзгариш йўқ. Клуб ҳужайини Роман Абрамович эса Торреснинг келажагига ҳали ҳам ишонмоқда. Ҳа унинг ишонишдан бошқа иложи ҳам йўқ. Зеро, Торрес учун оз мунча пулни «Ливерпуль»га бердими?

Роберто Ди Маттео «Ювентус»га қарши баҳсда шундоқ ҳам захира ўриндиғига тобора маҳкам ўрнашиб олаётган Торресни яна захирада қолдирди. Ушбу ўйин «Челси» мураббийлиги остида бечора Робертонинг сўнгги ўйини бўлди. Жамоа раҳбарияти Ди Маттеога ортиқ имкон бермади. Тезда унинг ўрнига Рафа Бенитесни олиб келишди. Бу вақтга келиб, Рафа охирги икки йилини «Интер»дан ҳайдалганидан сўнг дам олиш билан ўтказаётган эди. Абрамович клубга Бенитесни олиб келгандан сўнг, кўнгли бироз тинчиди. Чунки Рафа Торреснинг кучидан қандай фойдаланиш кераклигини «Ливерпуль»ни бошқариб юргандаёқ яхши билар эди. Айни вақтда Торреснинг энг гуллаган пайти Бенитес мураббийлигига тўғри келар эди. Аммо қаҳрамонимиз Фернандо Торресга Бенитис ҳам ёрдам бера олмаяпти. Аҳвол шу тарзда давом этадиган бўлса, Торрес тез орада "зодагон" унвонидан маҳрум бўлиши турган гап. 

Торреснинг ихтиёрида ўзини кўрсатиш учун яна бироз вақт бор. Агар у қишки трансферлар оралиғигача голлар уриб ишончи оқлай олмаса, «Челси» ҳужумчи билан хайрлашади. Бундан ўзга илож йўқ!!! 

Комментариев нет:

Отправить комментарий