суббота, 24 августа 2013 г.

"iPad 2" ўғриси топилди

Юрагингни тирнайди алам. 
Қучоғинга олар қайғу-ғам. 
Кўзинга тор кўринар олам. 
ДЎСТИНГ АГАР ДУШМАНЛИК ҚИЛСА. 
Сен жонингни беришга таёёр. 
Зотдан кутдинг номус, ор. 
Бу дунёда кимга ишонч бор. 
ДЎСТИНГ АГАР ДУШМАНЛИК ҚИЛСА. 
Бу кунлар хам ўтади бешак. 
У уялиб қолса ҳам керак. 
ДЎСТИНГ АГАР ДУШМАНЛИК ҚИЛСА....




   Бунақанги блогпост ёзишим етти ухлаб, тушимга ҳам кирмаган эди. Ишонган инсонларимдан бири панд берди. Бугун яна тарсаки едим. Бўлиб ўтган воқиаларни бир бошидан сизларга тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Ёзганларим балким кимгадур ёқмас! Майли ёқмаса ҳам, аммо ичимдаги дардларни чиқариб ташлашим керак. Бўлмаса, ичимдаги захарларни кимгадур сочиб юборишим мумкин. 
      Дилшод (Исмини узгартирдим, номини булғамоқчи эмасман) билан бундан тўрт йил аввал Челябинскга ўқишга кирган вақтим танишганман. У билан танишганимдан жуда ҳам ҳурсанд бўлган эдим. Бегона юртдада ҳар ҳолда ВАТАНДОШИНГ бўлгани яхши, бир узим қийналиб қолмайман, деб ўйлаганман. Ёши мендан бироз кичик бўлгани учун уни худди ўз укамдек кўрар эдим. Бирон нарса керак бўлса, ҲЕЧ ҚАЧОН ЙЎҚ демаганман. Албатта қўлимдан келадиган ҳизмат бўлса. Ҳам маънан ҳам моддий жиҳатдан қўллаб турганман. Мақтаниш эмас, мани братишкам эканлиги учун хам "Общага"да унга ҳеч ким тегинмайди. Лекин бугун бу бола юзимга оёқ қўйди. Ишончни, дўстликни барини йўқотди. 
      Энди мақсадга ўтсак, ҳар доимгидек, кечка томон Дилшод ИНТЕРНЕТга кириш мақсадида хонамга келди. Салом-аликдан сўнг, "iPad"ни бериб тур, нетга кираман деди. Жойини биласан, олавер дедим-да, ўзим яна футбол куришда давом этдим. Соат 23:30 гача мен футбол курдим, у эса НЕТни титкилаб утирди. Иккимизнинг ҳам қорнимиз оч қолди. Туриб шарта тухум қовурдим. Бир БЕЪМАЗА одатим бор, овқатланаётган вақти албатта ноутбукка қандайдур кинони қўйиб қўямасам кўнгил жойга тушмайди. Овқатлани вақтида "ужастик" кинога берилиб кетдик. Ужастик кинолар кўришни бошладик Дилшод билан то соат эрталабки, 04:00 гача. Кино кўраётган вақтимиз, "iPad" дан Twitterга кириб, турли туман бемаза твитлар езиб ўтирдим. Тахминан соат 04:20 ларда  Дилшод хонасига чиқиб кетди. Мен эса, яна ИНТЕРНЕТ титкилай бошладим. Орадан бир соат ўтиб Дилшод кайтиб келди. Холодильникда "НОС"и қолиб кетган экан бечора болани, олиб чекди. 
-Ака, озроқ нетда утирай, -деди. Ноутбук керакми сенга ё "iPad"ми мани уйқим келди ётаман дедим-да, ётдим. Дилшод эса "iPad" ни олиб яна титкилай бошлади. Бир - икки марта манга нимадурлар деб гапирганини эслайман. Хуллас ман ухлаб қолганман. 
         Қорним оч қолгани учун соат 12:30 ларда турдим. Одатда уйғонганимдан сўнг, "iPad" ни олиб 30 минутларча ИНТЕРНЕТга кириб ўтирардим. Турсам, "iPad"  кўринмади. Кеча Дилшод кеганди, керак бўлган бўлса, хонасига олиб кетгандур, сал туриб оламан дедимда. Душга бориб келдим. Чой ичиб кино кўриб ўтирдим-у, бирдан эсимга "iPad"  тушиб кетди. Олиб келай деб Дилшодни хонасига чиқдим. Дилшод уйида йўқ экан, хонаси эса кулф. Кейин телфон олиб, Дилшодбойга тел қилдим.
- Братишка, "iPad" ни қай гўрга қўйдинг? Топа олмаяпман!
- Ака, "iPad" ни Ноутбукни ёнига куйдим, - деб телни куйиб куйди. 
Узилиб қолди шекилли деб, қайта телфон қилдим. Телфонни учириб қўйган экан. Хонамди бошдан оёқ қидириб чиқдим. "iPad" ни эса топа олмадим. Дилшод эса телини учириб қўйганди. Хуллас "iPad"  йўқолди.  Полицияга хабар бердим. Келишди, бўлган воқиани бошдан гапириб бердим. Шу пайт Дилшод тиржайиб кириб келди. Билдимки, "Махорка" чекиб олган ( Охирги вақтлари хар кун чекиб оладиган одат чиқарганди). Бир полициячи Дилшодни сўроқ қила бошлади, бошқаси эса менга юр камерага қараймиз, охирги марта хонанга ким кирганини аниқлаймиз деди. Хўп, дея орқасидан эргашдим. (Общаганинг ҳар бир этажидаги калидорга камера қўйиб чиқилган. Ким, қачан, қайси хонага кирган бўлса хаммасини ёзиб олади). Бориб, кечаги ёзиб олинган камера қайдларини полиция билан кўриб чиқдик. Мен тахминан соат 4:30 ларда ухлаганман. Дилшод эса, камера кайди бўйича соат 6:48 да хонамдан чиқиб кетган. 8:02 да хонага қайтиб келган.  Хонамдан 08:39 да велосипедни олиб чиқиб кетган. 10:13 да велосипедни қўйгани хонамга қайтиб келган. 11:30да эса хонамдан яна чиқиб кетган. Соат 12:30 ларда мен уйқудан турганман. Энг қизиқ томони, "iPad"ни охирги марта ётишимда Дилшодни қўлида кўрган эдим. Камера қайди бўйича Дилшоддан бошқа ҳеч ким хонамга кирмаган. "iPad" ни ким ўғирлаганини мен ҳам полициялар ҳам камера қайдларини кўргандан сўнг билиб олдик. Дилшод эса бўйнига олмади. Полиция мани ёнига чақириб, -Дилшод олган, ҳаракатларидан сезиб турибман. Ариза ёз хозирди узида қамайман. Олдиндан айтаман. Хозир ариза ёзсанг, Дилшод ўқишдан ҳайдалади. Ўғирлик қилгани учун эса қамалади, - деди. 
   Тўғриси биринчи кўз олдимга Дилшодни касал онаси келди. Эридан ажрашгандан сўнг, икки боласини ҳам едириб ўқитаяпти. Биргина "iPad" ни деб катта ўғли қамалиб кетса, юраги касал она нима қилади? Ўғлини ўғирлик қилиб қўлга тушганини эшитган онага бир нима бўлмаслигига ким кафолат беради? Хуллас мана шунақа саволлар оқибатида "iPad" дан воз кечдим. "iPad" ни ёстиқни тагига қўйган эканман. Полиция ходимларининг хизматига муҳтож эмасман дея ёзиб бердим. Ёзув-чизув ишлари тугагандан сўнг, полиция ўз уйига кетди. Мен эса дам олгани хонамга чиқдим. Мана шунақа гаплар, камина "iPad" сиз қолди. Майли мен ку яна ишлайман. "iPad" ни ҳам яна оларман. Лекин бугун биргина "iPad" ўғирлаган Дилшод эрта бошқа нарса ўғирламаслигига ким ҳам кафолат берарди?  Балким кўзи очилар. Беайб парвардигор. Хом сут эмган банда доим адашади. Фақат хатодан тўғри хулоса чиқариш керак. Инсофни унга яратганни ўзи берсин! 
Саломат бўлинг! 

воскресенье, 10 февраля 2013 г.

Биз кутган онлар етиб келди

Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал учрашувлари 12 февраль куни бошланишидан хабарингиз бор албатта. Ҳозирданоқ барча мухлислар "МЮ" - "Реал" ва "Барса"-"Милан" учрашувларини интизорлик билан кутаётгани турган гап. Бошқа жуфтликлардаги ўйинлар ҳам қизиқарли бўлади, аммо юқоридагилар каби эмас. 

Айни дамда дунёнинг энг кучли клуби бўлиб турган "Барселона"ни кимдур тўхтата оладими? Сэр Алекс бошчилигидаги "қизил иблислар", "қиролик клуби"ни тиз чўктира олармикан? Амалдаги Германия чемпиони ўзининг Европадаги омадли юришини давом эттира оладими? Ушбу саволларнинг барчасига жавобни бир ойдан сўнг билиб олишимиз мумкин. 
Ҳозир эса жуфтликларнинг имкониятлари хусусида тўхталиб ўтамиз. 

«Селтик» — «Ювентус» 
Шубҳасиз ушбу жуфтликнинг аутсайдери ўз-ўзидан «Селтик» клубидир. Аммо ЕЧЛ да ҳар нарсани кутиш мумкин. Ким ҳам ўйлаганди дейсиз, камтарингина Шотландия чемпиони ўз майдонида кимсан Европа гранди "Барселона"ни доғда қолдиради деб. Мобода "кельт"лар бошларидан бир поғона юқори сакраб "Юве"ни ортда қолдиришса борми, хақиқий мўжизани амалга оширган бўлишади. Зеро, бу босқичда аввал ҳам кўпгина клублар рақибни менсимаганлари учун яхшигина жазоланишган. Бунга яққол мисол сифатида "Лион"-"АПОЕЛ" баҳсини келтиришимиз мумкин. Шундай экан, Италия чемпионига осон бўлмаслиги турган гап. 

Кейинги босқичга чиқиш имконятлар: 30-70 ҳисобда баҳоланмоқда. 
Дастлабки учрашув: 2013 йилнинг 12 феврал куни
Жавоб учрашуви: 2013 йилнинг  6 март куни бўлиб ўтади. 

«Валенсия» — «Пари Сен-Жермен» 
Ушбу гуруҳда парижликларнинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Айни дамда ПСЖда Тиаго Силва, Грегори ван дер Вил, Тиагу Мотта, Дэвид Бекхэм, Златан Ибрагимович каби юлдузларнинг борлиги ҳам жамоага кейинги босқичга чиқиш учун катта ёрдам бериши турган гап. Дастлабки учрашувда ПСЖни дуранг ҳам қониқтиради. Жавоб баҳси эса Франция пойтахтида бўлиб ўтади. Французлар эса, ўз майдонларида қандай ўйнашни яхши билишади. 

Кейинги босқичга чиқиш имконятлар: 30-70 ҳисобда баҳоланмоқда. 
Дастлабки учрашув: 2013 йилнинг 12 феврал куни
Жавоб учрашуви: 2013 йилнинг  6 март куни бўлиб ўтади. 


«Реал» — «Манчестер Юнайтед» 
Ушбу жуфтликдан бирон бир клубни яққол фаворит деб ажратишнинг ўзи амри маҳол. Кўп мухлислар, таркиб бўйича "Реал"ни кучли дейишлари мумкин. Аммо “МЮ” ҳам таркиб борасида рақибдан кам эмас, Руни, ван Перси, Чичарито каби номларни тилга олишнинг ўзи кифоя. “Реал” бор эътиборини шу ўйинга қаратиши турган гап. Зеро, “қироллик клуби” Ла Лига чемпионлиги билан амалда хайрлашиб бўлган. Йўқотадиган ҳеч нарсаси қолмаган қиморбозга ўхшаб борини шу ўйинга тикиши турган гап. Жароҳатлар борасида икки клубда ҳам муаммолар етарли. “Реал”дан шу куни Икер Касильяс майдонга тушмаса, “МЮ”дан жароҳати туфайли Майкл Керрик ва Неманья Видич ушбу ўйинни ўтказиб юборишади.

Бу жуфтликдан қайси клуб чиқишидан қатъий назар, финалга қадар етиб бориши турган гап. 

Кейинги босқичга чиқиш имкониятлари: 50 - 50 ҳисобда баҳоланмоқда. 
Дастлабки учрашув: 2013 йилнинг 13 феврал куни
Жавоб учрашуви: 2013 йилнинг  5 март куни бўлиб ўтади. 


«Шахтёр» — «Боруссия» 
«Шахтёр» ўз майдонида амалдаги ЕЧЛ ғолибини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳатто, ушбу гуруҳдан «Челси»нинг чиқа олмагани ҳам “кончилар”нинг қандай қудратга эга эканликларидан далолат бериб туради. «Шахтёр» ўз майдонида имкон қадар кўпроқ гол уриб, дарвозаси даҳлсизлигини ушлаб қолиши талаб этилади. Дортмунднинг “Боруссия”си эса ўлим гуруҳидан Испания, Англия ва Голландия чемпионларини ортда қолдириб, кейинги босқичга етиб келганининг ўзи ҳам «Шахтёр»га осон бўлмаслигини англатиб турибди. Украина ва Германия чемпионларининг ўзаро баҳси ҳеч кимни беэътибор қолдирмаса керак. 
  
Кейинги босқичга чиқиш имконятлари: 50-50 ҳисобда баҳоланмоқда. 
Дастлабки учрашув: 2013 йилнинг 13 феврал куни
Жавоб учрашуви: 2013 йилнинг 5 март куни бўлиб ўтади. 


«Арсенал» — «Бавария» 
«Арсенал»га бу сафар яна немис клуби дуч келди. Қуръанинг кўзи кўр деб бежизга айтишмаган. Арсен Венгер бирон бир режа ўйлаб топмаса бўлмайди. Рақиб кимсан, Бундеслига гиганти – “Бавария”. “Бавария” ҳудди “Арсенал” каби ҳужумкор футбол тарафдори. Шундай экан, ўйин қизиқарли ўтиши турган гап.  

Кейинги босқичга чиқиш имкониятлари: 40-60 ҳисобда баҳоланмоқда. 
Дастлабки учрашув: 2013 йилнинг 19 феврал куни
Жавоб учрашуви: 2013 йилнинг  13 март куни бўлиб ўтади. 

«Порту» — «Малага» 
Тенг кучлилар ўртасидаги навбатдаги тўқнашув. Кейинги босқичга чиқиш учун ҳар икки клубда ҳам имкониятлар деярли бир хил. Аммо «Порту»нинг имконияти сал юқорироқ. “Аждарлар” Португалия чемпионатида етакчиликни ўз қўлларига олишган. Жамода кайфият ўта юқори даражада. «Малага» нинг  айни дамдаги аҳволи у қадар ҳам яхши эмас. Мануэль Пеллегрини шогирдлари Ла Лигада барқарор ўйин намойиш эта олишмаяпти. Кадрлар борасида ҳам «Малага»да муаммолар етарли. Бу ўйинларда испан клубига осон бўлмаслиги турган гап. 

Кейинги босқичга чиқиш имконятлар: 55-45 ҳисобда боҳоланмоқда. 
Дастлабки учрашув: 2013 йилнинг 19 феврал куни
Жавоб учрашуви: 2013 йилнинг 13 март куни бўлиб ўтади. 

«Милан» — «Барселона» 
«Барселона»ни ушбу жуфтликнинг яққол фаворити дея оламиз. «Барселона» ҳеч қандай қийинчиликларсиз «Милан» тўсиғидан ўта олади. Нега дейсизми? Биринчидан, каталонияликлар ўтган йилгига қараганди кучли ўйин намойиш қилишмоқда. Иккинчидан, «Милан» 2010 йил ўрталаридаги салоҳиятини йўқотган. «Камп Ноу» да бўладиган баҳсда «Барселона» рақибни истаган ҳолга солиши мумкин. Шунинг учун, миланликлар ўз майдонларида кўпроқ гол уриб, дарвозалари даҳлсизлигини ушлаб қолишлари талаб этилади.  

Кейинги босқичга чиқиш имкониятлари: 35-65 ҳисобда баҳоланмоқда. 
Дастлабки учрашув: 2013 йилнинг 20 феврал куни
Жавоб учрашуви: 2013 йилнинг  12 март куни бўлиб ўтади. 


«Галатасарой» — «Шальке-04» 
«Шальке-04»нинг ўтган йилги кароматларини эсга олсак, немис вакилининг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари юқорироқ. «Галатасарой» эса, қишки трансфер бозорида таркибини Дрогба ва Снейдер каби футболчилар билан кучайтириб олди. Демак, бу ўйинлар ҳам қизиқарли ўтиши турган гап.  

Кейинги босқичга чиқиш имкониятлари: 50-50 ҳисобда баҳоланмоқда. 
Дастлабки учрашув: 2013 йилнинг 20 феврал куни
Жавоб учрашуви: 2013 йилнинг  12 март куни бўлиб ўтади. 


пятница, 11 января 2013 г.

Менинг илк ролим


Болаликдан "фантастик" жанрдаги филмларга қизиқишим баланд бўлган. Жеки Чан,  Джейсон Стэтҳэм, Жан Клод Ван Дамм каби инсонларга ўҳшагим келарди. Мен ҳам кинода роллар ижро этсам. Мени кўриб ҳамманинг ҳаваси келса, дер эдим. Мана менинг болаликдаги "мечтам" ҳам амалга ошди, кинофилимда илк бора рол ижро этдим.
Марҳамат қилиб, ушбу филмни томоша қилинг!!! 

понедельник, 7 января 2013 г.

Баллотели ва жилетка (ВИДЕО)

Футбол оламида ўзининг ажойиб номига эга бўлган, "Супер Марио" жилеткани кийиш борасида бироз қийналмоқда. Ҳатто унга ёрдам берришса ҳам ўжар Марио  кийишни истамаяпти. Ҳа одамнинг феъли ўжар бўлса, "пайпоқ" кийишда ҳам ўжарликлар қилади. Бизнинг Марио эса..... 

Расмлар тилга кирганда :)

Ўзимга ёқан расмларни йиғиб, уларга ўз фикрларимни билдириб ўтдим. Буларнинг барчаси шунчаки кайфиятни кўтариш учун албатта. 

10 Ўрин. Жон Терри 2008 йилги Чемпионлар Лигаси финалида пеналтини ноъаниқ бажарди. 
Ҳақиқий эркак қандай йиғлашни яхши билади. 

9 Ўрин. Англия – Германия 5-1

"Немис машинаси"нинг аламли мағлубияти. 

8 Ўрин. Италия-Сербия учрашувида серб муҳлисининг ажойиб ҳаракатлари.

Бу муҳлис, футболни ўзидан ҳам ёмон кўрадиган кўринади.  

7 Ўрин. Стив Макларен ёмғир остида қолиб кетди. 

Ёғасанми, йўқми? Менга фарқи йўқ, мен кофе ичиб ўйинни томоша қилавераман!!!

6 Ўрин. Қўл тўппи юлдузи Тьерри Анри  Ирландия терма жамоасига қарши

Ҳудонинг қўли 2 

5 Ўрин. Руй Кошта ва Марко Матерацци. Бир сурат остида, бутун Италия футболи намоён бўлмоқда 

- Кошта, бу ерда нима бўлаяпти? Биласан-ку, ҳар доимгидек... 

4 Ўрин.  "Амкар" ЦСКА учрашуви бошланишидан ропа-роса 15 минут олдинги "Амкар-Арена"стадионининг ҳолати.   
 Рус даласи.. 


3 Ўрин. Гари Невилл жамоадоши Пол Скоулзга бўса ҳадия этмода. Таърифга тил қошшоқ!!! 

- Ҳой Пол, битта ўпай! 

2 Ўрин. Лионель Месси. Ҳаммаси шундоқ ҳам маълум!

 Бюк футболчи оқ ва қора рангларда!

1 Ўрин. Винус Уильямс, Америкалик "Қора соҳибжамол" ўз "стиль"да!!!

Уят бўлмас, иштон кийиб юрмасса ҳам... 

воскресенье, 6 января 2013 г.

Поцелуй Гари Невилла и Пола Скоулза


Дело было в прошлом сезоне. Вот так играют Красные дьяволы. =) 

Чемпионате Англии. Манчестерское дерби. Команда Алекса Фергюсона «Манчестер Юнайтед» выиграла у «Манчестер Сити» со счетом 1:0 благодаря Полу Скоулзу, который головой направил мяч в ворота. Но этот матч запомнился другим зрелищем. Гари Невил (Защитник красных) подбежал к Скоулзу и поцеловал его.