суббота, 24 августа 2013 г.

"iPad 2" ўғриси топилди

Юрагингни тирнайди алам. 
Қучоғинга олар қайғу-ғам. 
Кўзинга тор кўринар олам. 
ДЎСТИНГ АГАР ДУШМАНЛИК ҚИЛСА. 
Сен жонингни беришга таёёр. 
Зотдан кутдинг номус, ор. 
Бу дунёда кимга ишонч бор. 
ДЎСТИНГ АГАР ДУШМАНЛИК ҚИЛСА. 
Бу кунлар хам ўтади бешак. 
У уялиб қолса ҳам керак. 
ДЎСТИНГ АГАР ДУШМАНЛИК ҚИЛСА....




   Бунақанги блогпост ёзишим етти ухлаб, тушимга ҳам кирмаган эди. Ишонган инсонларимдан бири панд берди. Бугун яна тарсаки едим. Бўлиб ўтган воқиаларни бир бошидан сизларга тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Ёзганларим балким кимгадур ёқмас! Майли ёқмаса ҳам, аммо ичимдаги дардларни чиқариб ташлашим керак. Бўлмаса, ичимдаги захарларни кимгадур сочиб юборишим мумкин. 
      Дилшод (Исмини узгартирдим, номини булғамоқчи эмасман) билан бундан тўрт йил аввал Челябинскга ўқишга кирган вақтим танишганман. У билан танишганимдан жуда ҳам ҳурсанд бўлган эдим. Бегона юртдада ҳар ҳолда ВАТАНДОШИНГ бўлгани яхши, бир узим қийналиб қолмайман, деб ўйлаганман. Ёши мендан бироз кичик бўлгани учун уни худди ўз укамдек кўрар эдим. Бирон нарса керак бўлса, ҲЕЧ ҚАЧОН ЙЎҚ демаганман. Албатта қўлимдан келадиган ҳизмат бўлса. Ҳам маънан ҳам моддий жиҳатдан қўллаб турганман. Мақтаниш эмас, мани братишкам эканлиги учун хам "Общага"да унга ҳеч ким тегинмайди. Лекин бугун бу бола юзимга оёқ қўйди. Ишончни, дўстликни барини йўқотди. 
      Энди мақсадга ўтсак, ҳар доимгидек, кечка томон Дилшод ИНТЕРНЕТга кириш мақсадида хонамга келди. Салом-аликдан сўнг, "iPad"ни бериб тур, нетга кираман деди. Жойини биласан, олавер дедим-да, ўзим яна футбол куришда давом этдим. Соат 23:30 гача мен футбол курдим, у эса НЕТни титкилаб утирди. Иккимизнинг ҳам қорнимиз оч қолди. Туриб шарта тухум қовурдим. Бир БЕЪМАЗА одатим бор, овқатланаётган вақти албатта ноутбукка қандайдур кинони қўйиб қўямасам кўнгил жойга тушмайди. Овқатлани вақтида "ужастик" кинога берилиб кетдик. Ужастик кинолар кўришни бошладик Дилшод билан то соат эрталабки, 04:00 гача. Кино кўраётган вақтимиз, "iPad" дан Twitterга кириб, турли туман бемаза твитлар езиб ўтирдим. Тахминан соат 04:20 ларда  Дилшод хонасига чиқиб кетди. Мен эса, яна ИНТЕРНЕТ титкилай бошладим. Орадан бир соат ўтиб Дилшод кайтиб келди. Холодильникда "НОС"и қолиб кетган экан бечора болани, олиб чекди. 
-Ака, озроқ нетда утирай, -деди. Ноутбук керакми сенга ё "iPad"ми мани уйқим келди ётаман дедим-да, ётдим. Дилшод эса "iPad" ни олиб яна титкилай бошлади. Бир - икки марта манга нимадурлар деб гапирганини эслайман. Хуллас ман ухлаб қолганман. 
         Қорним оч қолгани учун соат 12:30 ларда турдим. Одатда уйғонганимдан сўнг, "iPad" ни олиб 30 минутларча ИНТЕРНЕТга кириб ўтирардим. Турсам, "iPad"  кўринмади. Кеча Дилшод кеганди, керак бўлган бўлса, хонасига олиб кетгандур, сал туриб оламан дедимда. Душга бориб келдим. Чой ичиб кино кўриб ўтирдим-у, бирдан эсимга "iPad"  тушиб кетди. Олиб келай деб Дилшодни хонасига чиқдим. Дилшод уйида йўқ экан, хонаси эса кулф. Кейин телфон олиб, Дилшодбойга тел қилдим.
- Братишка, "iPad" ни қай гўрга қўйдинг? Топа олмаяпман!
- Ака, "iPad" ни Ноутбукни ёнига куйдим, - деб телни куйиб куйди. 
Узилиб қолди шекилли деб, қайта телфон қилдим. Телфонни учириб қўйган экан. Хонамди бошдан оёқ қидириб чиқдим. "iPad" ни эса топа олмадим. Дилшод эса телини учириб қўйганди. Хуллас "iPad"  йўқолди.  Полицияга хабар бердим. Келишди, бўлган воқиани бошдан гапириб бердим. Шу пайт Дилшод тиржайиб кириб келди. Билдимки, "Махорка" чекиб олган ( Охирги вақтлари хар кун чекиб оладиган одат чиқарганди). Бир полициячи Дилшодни сўроқ қила бошлади, бошқаси эса менга юр камерага қараймиз, охирги марта хонанга ким кирганини аниқлаймиз деди. Хўп, дея орқасидан эргашдим. (Общаганинг ҳар бир этажидаги калидорга камера қўйиб чиқилган. Ким, қачан, қайси хонага кирган бўлса хаммасини ёзиб олади). Бориб, кечаги ёзиб олинган камера қайдларини полиция билан кўриб чиқдик. Мен тахминан соат 4:30 ларда ухлаганман. Дилшод эса, камера кайди бўйича соат 6:48 да хонамдан чиқиб кетган. 8:02 да хонага қайтиб келган.  Хонамдан 08:39 да велосипедни олиб чиқиб кетган. 10:13 да велосипедни қўйгани хонамга қайтиб келган. 11:30да эса хонамдан яна чиқиб кетган. Соат 12:30 ларда мен уйқудан турганман. Энг қизиқ томони, "iPad"ни охирги марта ётишимда Дилшодни қўлида кўрган эдим. Камера қайди бўйича Дилшоддан бошқа ҳеч ким хонамга кирмаган. "iPad" ни ким ўғирлаганини мен ҳам полициялар ҳам камера қайдларини кўргандан сўнг билиб олдик. Дилшод эса бўйнига олмади. Полиция мани ёнига чақириб, -Дилшод олган, ҳаракатларидан сезиб турибман. Ариза ёз хозирди узида қамайман. Олдиндан айтаман. Хозир ариза ёзсанг, Дилшод ўқишдан ҳайдалади. Ўғирлик қилгани учун эса қамалади, - деди. 
   Тўғриси биринчи кўз олдимга Дилшодни касал онаси келди. Эридан ажрашгандан сўнг, икки боласини ҳам едириб ўқитаяпти. Биргина "iPad" ни деб катта ўғли қамалиб кетса, юраги касал она нима қилади? Ўғлини ўғирлик қилиб қўлга тушганини эшитган онага бир нима бўлмаслигига ким кафолат беради? Хуллас мана шунақа саволлар оқибатида "iPad" дан воз кечдим. "iPad" ни ёстиқни тагига қўйган эканман. Полиция ходимларининг хизматига муҳтож эмасман дея ёзиб бердим. Ёзув-чизув ишлари тугагандан сўнг, полиция ўз уйига кетди. Мен эса дам олгани хонамга чиқдим. Мана шунақа гаплар, камина "iPad" сиз қолди. Майли мен ку яна ишлайман. "iPad" ни ҳам яна оларман. Лекин бугун биргина "iPad" ўғирлаган Дилшод эрта бошқа нарса ўғирламаслигига ким ҳам кафолат берарди?  Балким кўзи очилар. Беайб парвардигор. Хом сут эмган банда доим адашади. Фақат хатодан тўғри хулоса чиқариш керак. Инсофни унга яратганни ўзи берсин! 
Саломат бўлинг! 

Комментариев нет:

Отправить комментарий