Ҳаммаёқ жим-жит... қулоқда наушник... сокин мусиқа ва тўсатдан мусиқада сенга кимнудур эслатадиган сўзлар жаранглади!
Яна ўша дард, яна ўша армонлар.. ундан қолган ширин ва аччиқ ҳотиралар...
Тўсатдан у билан яна бирга бўлгин келади. Ич-ичингдан у билан бўла олмаслигингди билиб турсанг ҳам юрагинг уни деяверади. Ичингдаги дард яна сендан устун келаверади.
Телефонни олиб, ўша эски рақамни терасан...
Лекин қўнғироқ қилишга келганда, "Ғурур" ўлгур йўл қўймайди. Яна икки ўт орасида қоласан: "Севги" ва "Ғурур" қай бирини танлашни билмай яна азоб чекасан. Унитаман, бўлди бас! Етар жонимга тегди бунақанги ҳаёт деб, ўзингди ўзинг кемирасан.Энди уни эсга олмайман дейсану...
Лекин, қулоғингдаги наушникдан, жаранглаетган, ўша таниш мусиқа уни яна сенга эслатаверади, эслатаверади...
Бирдан бошқа мусиқага оласан, лекин фойдаси йўқ! Қанчалик уни унитаман деган саринг, шунча едингдан чиқара олмайсан. Бир кун мени тушиниб етарсан, дея ўзингди - ўзинг овутасан... Уни унутиш учун яна ичаман... яна "твиттер"да нолийман... Яна уша таниш мусиқа
Бахтли бўл Ази!!!
P/S: Биламан, камина барибир блоггерлар орасида кучли унликка ҳам киро олмайди. Шунчаки урин эмас, ушбу блоггерлар чемпионатда қатнашишни ўзимга афзал кўрдим.
Совринли ўринларни эса, Каманоир, Муҳрим, Аброр, Диорлар бўлиб олишаверсин.
Саломат бўлинг!!!
Комментариев нет:
Отправить комментарий