вторник, 11 февраля 2014 г.

Жинсий алокани нечи ёшдан бошлаш керак?

Жинсий  алокани нечи ёшдан  бошлаш керак?  Бу савол  купчилик усмирларни  кизиктирса керак.  Тахминан 7  —10 ёшларда болада  (шу  жумладан киз  болаларда хам)  карши жинсга  нисбатан  кизикиш уйгона  бошлайди. У  карши жинс вакиллари  билан  бирга уйнаш, улар нинг  диккатини узига  каратишга  интилади. Кейинрок  уларга  ёкишга харакат  килади. Бу  хали жинсий  мулокотга  интилиш эмас,  албатта. Бу  холат купрок кизлар  да  кузатилади. 
Усмирлик  даврида  эса угил болаларда  карши  жинсга кизикиш аста-  секин  жинсий якинлик килиш  истагига айланиб  боради ва  усмирлик (айникса 16  —19 ёш)  даврида жуда кучли  ифодалангаи булади.  Киз  болада эса жинсий  алокага  майл анча кеч  бошланиб,  асосан турмуш  куришларидан  сунг бир канча вакт  утгач,  баъзиларда эса факат  тукканларидан кейин  пайдо  булади. Шуни айтиб  утиш  керакки, баъзи киз  ларда  (сексолог олим А.  Свядошнинг  маълумотларига кура,  20 фоиз  холда) жинсий алокага  интилиш 16—18  ёшдаёк  бошланади. Демак,  жинсий  алокани усмирлик  даврида  бошлаш керак экан,  деган  фикр тугилиши  мумкин.  Аслида бундай эмас.   Шуни  таъкидлаб  утмокчимиз ки,  жинсий алока инсонда,  жониворларда  булганидек,  шартсиз рефлекс  булибгина  колмай, факат одамга  хос  булган сезги,  мухаббатнинг энг  юкори нуктаси хисоб  ланади.  Инсон факат севган  кишиси  билан ковушгандагина  Аллох  инъом этган бу  лаззатни  тулалигича хис этиши  мумкин.Кушимча савол  тугилиши  мумкин: агар одам 16  —17  ёшиданок жинсий  алока  килиш лаёкатига эга  булса, то  у уз севгилисини  учратиб, у  билан турмуш  кургунча бир  неча йил утиб кетади.  Шунча  вакт узини жинсий  алокадан  тийиб юриш соглик  учун  хавфли эмасми? Йук,  хавфли  эмас. Чунки инсонга  лаззат  онларни инъом этган  Аллох,  химоя чораларини хам  уйлаб  куй ган. Бу угил  болаларда  жинсий истак  нихоятда кучай  иб кетган вактда  буладиган  поллюция холати  (уйку ва  ктида закарнинг  таранглашуви  ва эротик мазмундаги  туш  куриш натижасида  йигилиб  кетган уруг (сперма)  нинг  отилиб чикиши). "Качон  поллюция холати  булади?" деб  кутиб утир гандан,  жинсий  алокани бошлайверган  маъкул эмасми? Яна  йук, деб  жавоб бериб,  фикримизни  далиллашга уриниб  курамиз.  Айтайлик, 16—18  ёшлардаги  успирин йигит жинсий  алока  бошламокчи. Аммо  жинсий  мулокот икки киши  катнашишини талаб  киладиган  якка-ю, ягона физиоло  гик  жараён. Демак, бунинг  учун  аёл керак. Узи тенги  кизларда  бундай хохиш йук  (камдан-  кам учрайдиган  истисно хо  латини назарда  тутганда, аммо  йигитнинг "омади  келиб"  шундай кизии  учратганда хам  бу нимага олиб  келишини  узийла биласила). 
Катта ёшли  аёллар эса йигитчани  жиддий  ка бул килмайдилар.  Нима  килиш керак?  Усмирлар  купинча икки йулдан  борадилар. Бир кисми  енгил  табиат, суюкоёк  аёллар билан  мулокотда булиб,  таносил  касал ликларига  (булардан энг  хавфлиси ОИТС —  СПИД) дучор  булса, бошкалари эса  уз  максадларига зурлик  билан  эришмокчи булиб  жиноятга  кул урадилар.  Усмирлиги  кийнаб юбораётган  кучли  жинсий майлдаи  кандай  "кутулиш керак?"  Бунинг учун  спорт билан  шугулланишни  маслахат берардик.  Ишонтириб айтамизки,  фойдалана олмаган  лаззатли  онларингиз кейин  сизга ун  чандон булиб кай тади.  Жинсий хаётни фақат  ва фақат  турмуш қургандан  кейингина  бошлаш мумкин. Оила  қурмасдан қилинган  яқинлик  катта  гунохлардандир!

понедельник, 6 января 2014 г.

U dunyoda topilgan baxt


Bu voqiani bir paytlar menga Azi aytib bergan edi...
      Bir qiz hech kim bilan gaplashmas ekan. Hech kimga ko'ngil xam qo'ymagan,  solixa qiz ekan. Ota-onasini gapini ikki qilmas ekan. Qiz yuragi juda hasta bo'p tug'ulgan ekan. Buni Ota-onasi bilishgani uchun ham qizlarini imkon qadar, asrab-avaylasharkan. Lekin qizi yashashidan katta umid qilisharkan. Qiz endi 17 yoshga to'lgan kuni, hushudan ketib, yiqilibdi. Ota-ona tezda, uni kasalxonaga olib borishibdi. Shifokorlarning tekshiruvidan keyin, ota-ona yakka-yu, yagona farzandining bir yildan so'ng vafot etishini bilishibdi/  
       Shunda, qizning  ota onasi yuragi hasta qizini uzatishniyam uzatmasliginyam bilmay qolshibdi. Shundan keyin oylar o'tib qiz 18 ga to'lgan kuni og'ir axvolda vofot etibdi. Ertasi kuni, onasi tush ko'ribdi. Onajon man yaxshiman, siz mandan xovotir olmang! Sizlarsiz to'y boshlab qo'ydim. Kuyoviz juda ham kelishkan. Armiya xizmatidan qaytyapti. Ismlari Jaloliddin. Sarpolarim turibdimi? Manga tikib bergan ko'rpachalariz sandig'i hammasi manga atalgan sarpolani tayyorlang. Ertaga soat chamasi kechki payt 3 lada ko'chani boshiga olib chiqinglar. Ko'chadan moshinala o'tadi,  1- moshinagamas, 2- moshinagayammas 3-moshinani to'xtatib sarpolarimi berib yuboring hop oyijon?! Esizdan chiqmasin, iltimos! debdi. Shunda onasi qo'rqib uyg'onib ketibdi. Ko'rgan tushuni,  eriga aytib beribdi. Otasi hayron qolibdi. Avvaliga biroz ishonmabdi? keyin onasi  yig'layverganiga kelishib hamma sarpolani yig'ishtirib, soat 3 ni kutishibti. Soat chamasi 3 ga yaqin, hamma sarpola bilan ko'chani boshiga chiqishibdi. 
    Uzoqdan armiya zil avtomoshinasi kelardi. 1-moshina o'tibdi. So'ng ketidan 2- moshina o'tibti. 3-moshina yo'lini otasi to'sib to'xtadibti. Shafyor letinant tushib o'zini tanishtiribdi. Otasi sovol beribti, kechirasiz bu zil avtomoshinada nima olib ketyapsila? Shunda letinat homush bo'lib, bugungi jangda vafot etgan maytlar debti. Ne ko'z bilan ko'rsinki, zil avtomoshinasida to'la maytlar. Surishtirsa, Jaloliddin degan afitseram bor ekan...!

Бир алкаш кундалигидан битиклар ...

      
      Ҳаммаёқ жим-жит... қулоқда наушник... сокин мусиқа ва тўсатдан мусиқада сенга кимнудур эслатадиган сўзлар жаранглади!
      Яна ўша дард, яна ўша армонлар.. ундан қолган ширин ва аччиқ ҳотиралар...
Тўсатдан у билан яна бирга бўлгин келади. Ич-ичингдан у билан бўла олмаслигингди билиб турсанг ҳам юрагинг уни деяверади. Ичингдаги дард яна сендан устун келаверади.
      Телефонни олиб, ўша эски рақамни терасан... 
Лекин қўнғироқ қилишга келганда, "Ғурур" ўлгур йўл қўймайди. Яна икки ўт орасида қоласан: "Севги" ва "Ғурур" қай бирини танлашни билмай яна азоб чекасан. Унитаман, бўлди бас! Етар жонимга тегди бунақанги ҳаёт деб, ўзингди ўзинг кемирасан.Энди уни эсга олмайман дейсану... 
  Лекин, қулоғингдаги наушникдан, жаранглаетган, ўша таниш мусиқа уни яна сенга эслатаверади, эслатаверади...
     Бирдан бошқа мусиқага оласан, лекин фойдаси йўқ! Қанчалик уни унитаман деган саринг, шунча едингдан чиқара олмайсан. Бир кун мени тушиниб етарсан, дея ўзингди - ўзинг овутасан... Уни унутиш учун яна ичаман... яна "твиттер"да нолийман... Яна уша таниш мусиқа 
Бахтли бўл Ази!!!  
 P/S: Биламан, камина барибир блоггерлар орасида кучли унликка ҳам киро олмайди. Шунчаки урин эмас, ушбу блоггерлар чемпионатда қатнашишни ўзимга афзал кўрдим. 
Совринли ўринларни эса, Каманоир, Муҳрим, Аброр, Диорлар бўлиб олишаверсин.

Саломат бўлинг!!!
    

суббота, 24 августа 2013 г.

"iPad 2" ўғриси топилди

Юрагингни тирнайди алам. 
Қучоғинга олар қайғу-ғам. 
Кўзинга тор кўринар олам. 
ДЎСТИНГ АГАР ДУШМАНЛИК ҚИЛСА. 
Сен жонингни беришга таёёр. 
Зотдан кутдинг номус, ор. 
Бу дунёда кимга ишонч бор. 
ДЎСТИНГ АГАР ДУШМАНЛИК ҚИЛСА. 
Бу кунлар хам ўтади бешак. 
У уялиб қолса ҳам керак. 
ДЎСТИНГ АГАР ДУШМАНЛИК ҚИЛСА....




   Бунақанги блогпост ёзишим етти ухлаб, тушимга ҳам кирмаган эди. Ишонган инсонларимдан бири панд берди. Бугун яна тарсаки едим. Бўлиб ўтган воқиаларни бир бошидан сизларга тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Ёзганларим балким кимгадур ёқмас! Майли ёқмаса ҳам, аммо ичимдаги дардларни чиқариб ташлашим керак. Бўлмаса, ичимдаги захарларни кимгадур сочиб юборишим мумкин. 
      Дилшод (Исмини узгартирдим, номини булғамоқчи эмасман) билан бундан тўрт йил аввал Челябинскга ўқишга кирган вақтим танишганман. У билан танишганимдан жуда ҳам ҳурсанд бўлган эдим. Бегона юртдада ҳар ҳолда ВАТАНДОШИНГ бўлгани яхши, бир узим қийналиб қолмайман, деб ўйлаганман. Ёши мендан бироз кичик бўлгани учун уни худди ўз укамдек кўрар эдим. Бирон нарса керак бўлса, ҲЕЧ ҚАЧОН ЙЎҚ демаганман. Албатта қўлимдан келадиган ҳизмат бўлса. Ҳам маънан ҳам моддий жиҳатдан қўллаб турганман. Мақтаниш эмас, мани братишкам эканлиги учун хам "Общага"да унга ҳеч ким тегинмайди. Лекин бугун бу бола юзимга оёқ қўйди. Ишончни, дўстликни барини йўқотди. 
      Энди мақсадга ўтсак, ҳар доимгидек, кечка томон Дилшод ИНТЕРНЕТга кириш мақсадида хонамга келди. Салом-аликдан сўнг, "iPad"ни бериб тур, нетга кираман деди. Жойини биласан, олавер дедим-да, ўзим яна футбол куришда давом этдим. Соат 23:30 гача мен футбол курдим, у эса НЕТни титкилаб утирди. Иккимизнинг ҳам қорнимиз оч қолди. Туриб шарта тухум қовурдим. Бир БЕЪМАЗА одатим бор, овқатланаётган вақти албатта ноутбукка қандайдур кинони қўйиб қўямасам кўнгил жойга тушмайди. Овқатлани вақтида "ужастик" кинога берилиб кетдик. Ужастик кинолар кўришни бошладик Дилшод билан то соат эрталабки, 04:00 гача. Кино кўраётган вақтимиз, "iPad" дан Twitterга кириб, турли туман бемаза твитлар езиб ўтирдим. Тахминан соат 04:20 ларда  Дилшод хонасига чиқиб кетди. Мен эса, яна ИНТЕРНЕТ титкилай бошладим. Орадан бир соат ўтиб Дилшод кайтиб келди. Холодильникда "НОС"и қолиб кетган экан бечора болани, олиб чекди. 
-Ака, озроқ нетда утирай, -деди. Ноутбук керакми сенга ё "iPad"ми мани уйқим келди ётаман дедим-да, ётдим. Дилшод эса "iPad" ни олиб яна титкилай бошлади. Бир - икки марта манга нимадурлар деб гапирганини эслайман. Хуллас ман ухлаб қолганман. 
         Қорним оч қолгани учун соат 12:30 ларда турдим. Одатда уйғонганимдан сўнг, "iPad" ни олиб 30 минутларча ИНТЕРНЕТга кириб ўтирардим. Турсам, "iPad"  кўринмади. Кеча Дилшод кеганди, керак бўлган бўлса, хонасига олиб кетгандур, сал туриб оламан дедимда. Душга бориб келдим. Чой ичиб кино кўриб ўтирдим-у, бирдан эсимга "iPad"  тушиб кетди. Олиб келай деб Дилшодни хонасига чиқдим. Дилшод уйида йўқ экан, хонаси эса кулф. Кейин телфон олиб, Дилшодбойга тел қилдим.
- Братишка, "iPad" ни қай гўрга қўйдинг? Топа олмаяпман!
- Ака, "iPad" ни Ноутбукни ёнига куйдим, - деб телни куйиб куйди. 
Узилиб қолди шекилли деб, қайта телфон қилдим. Телфонни учириб қўйган экан. Хонамди бошдан оёқ қидириб чиқдим. "iPad" ни эса топа олмадим. Дилшод эса телини учириб қўйганди. Хуллас "iPad"  йўқолди.  Полицияга хабар бердим. Келишди, бўлган воқиани бошдан гапириб бердим. Шу пайт Дилшод тиржайиб кириб келди. Билдимки, "Махорка" чекиб олган ( Охирги вақтлари хар кун чекиб оладиган одат чиқарганди). Бир полициячи Дилшодни сўроқ қила бошлади, бошқаси эса менга юр камерага қараймиз, охирги марта хонанга ким кирганини аниқлаймиз деди. Хўп, дея орқасидан эргашдим. (Общаганинг ҳар бир этажидаги калидорга камера қўйиб чиқилган. Ким, қачан, қайси хонага кирган бўлса хаммасини ёзиб олади). Бориб, кечаги ёзиб олинган камера қайдларини полиция билан кўриб чиқдик. Мен тахминан соат 4:30 ларда ухлаганман. Дилшод эса, камера кайди бўйича соат 6:48 да хонамдан чиқиб кетган. 8:02 да хонага қайтиб келган.  Хонамдан 08:39 да велосипедни олиб чиқиб кетган. 10:13 да велосипедни қўйгани хонамга қайтиб келган. 11:30да эса хонамдан яна чиқиб кетган. Соат 12:30 ларда мен уйқудан турганман. Энг қизиқ томони, "iPad"ни охирги марта ётишимда Дилшодни қўлида кўрган эдим. Камера қайди бўйича Дилшоддан бошқа ҳеч ким хонамга кирмаган. "iPad" ни ким ўғирлаганини мен ҳам полициялар ҳам камера қайдларини кўргандан сўнг билиб олдик. Дилшод эса бўйнига олмади. Полиция мани ёнига чақириб, -Дилшод олган, ҳаракатларидан сезиб турибман. Ариза ёз хозирди узида қамайман. Олдиндан айтаман. Хозир ариза ёзсанг, Дилшод ўқишдан ҳайдалади. Ўғирлик қилгани учун эса қамалади, - деди. 
   Тўғриси биринчи кўз олдимга Дилшодни касал онаси келди. Эридан ажрашгандан сўнг, икки боласини ҳам едириб ўқитаяпти. Биргина "iPad" ни деб катта ўғли қамалиб кетса, юраги касал она нима қилади? Ўғлини ўғирлик қилиб қўлга тушганини эшитган онага бир нима бўлмаслигига ким кафолат беради? Хуллас мана шунақа саволлар оқибатида "iPad" дан воз кечдим. "iPad" ни ёстиқни тагига қўйган эканман. Полиция ходимларининг хизматига муҳтож эмасман дея ёзиб бердим. Ёзув-чизув ишлари тугагандан сўнг, полиция ўз уйига кетди. Мен эса дам олгани хонамга чиқдим. Мана шунақа гаплар, камина "iPad" сиз қолди. Майли мен ку яна ишлайман. "iPad" ни ҳам яна оларман. Лекин бугун биргина "iPad" ўғирлаган Дилшод эрта бошқа нарса ўғирламаслигига ким ҳам кафолат берарди?  Балким кўзи очилар. Беайб парвардигор. Хом сут эмган банда доим адашади. Фақат хатодан тўғри хулоса чиқариш керак. Инсофни унга яратганни ўзи берсин! 
Саломат бўлинг! 

воскресенье, 10 февраля 2013 г.

Биз кутган онлар етиб келди

Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал учрашувлари 12 февраль куни бошланишидан хабарингиз бор албатта. Ҳозирданоқ барча мухлислар "МЮ" - "Реал" ва "Барса"-"Милан" учрашувларини интизорлик билан кутаётгани турган гап. Бошқа жуфтликлардаги ўйинлар ҳам қизиқарли бўлади, аммо юқоридагилар каби эмас. 

Айни дамда дунёнинг энг кучли клуби бўлиб турган "Барселона"ни кимдур тўхтата оладими? Сэр Алекс бошчилигидаги "қизил иблислар", "қиролик клуби"ни тиз чўктира олармикан? Амалдаги Германия чемпиони ўзининг Европадаги омадли юришини давом эттира оладими? Ушбу саволларнинг барчасига жавобни бир ойдан сўнг билиб олишимиз мумкин. 
Ҳозир эса жуфтликларнинг имкониятлари хусусида тўхталиб ўтамиз. 

«Селтик» — «Ювентус» 
Шубҳасиз ушбу жуфтликнинг аутсайдери ўз-ўзидан «Селтик» клубидир. Аммо ЕЧЛ да ҳар нарсани кутиш мумкин. Ким ҳам ўйлаганди дейсиз, камтарингина Шотландия чемпиони ўз майдонида кимсан Европа гранди "Барселона"ни доғда қолдиради деб. Мобода "кельт"лар бошларидан бир поғона юқори сакраб "Юве"ни ортда қолдиришса борми, хақиқий мўжизани амалга оширган бўлишади. Зеро, бу босқичда аввал ҳам кўпгина клублар рақибни менсимаганлари учун яхшигина жазоланишган. Бунга яққол мисол сифатида "Лион"-"АПОЕЛ" баҳсини келтиришимиз мумкин. Шундай экан, Италия чемпионига осон бўлмаслиги турган гап. 

Кейинги босқичга чиқиш имконятлар: 30-70 ҳисобда баҳоланмоқда. 
Дастлабки учрашув: 2013 йилнинг 12 феврал куни
Жавоб учрашуви: 2013 йилнинг  6 март куни бўлиб ўтади. 

«Валенсия» — «Пари Сен-Жермен» 
Ушбу гуруҳда парижликларнинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Айни дамда ПСЖда Тиаго Силва, Грегори ван дер Вил, Тиагу Мотта, Дэвид Бекхэм, Златан Ибрагимович каби юлдузларнинг борлиги ҳам жамоага кейинги босқичга чиқиш учун катта ёрдам бериши турган гап. Дастлабки учрашувда ПСЖни дуранг ҳам қониқтиради. Жавоб баҳси эса Франция пойтахтида бўлиб ўтади. Французлар эса, ўз майдонларида қандай ўйнашни яхши билишади. 

Кейинги босқичга чиқиш имконятлар: 30-70 ҳисобда баҳоланмоқда. 
Дастлабки учрашув: 2013 йилнинг 12 феврал куни
Жавоб учрашуви: 2013 йилнинг  6 март куни бўлиб ўтади. 


«Реал» — «Манчестер Юнайтед» 
Ушбу жуфтликдан бирон бир клубни яққол фаворит деб ажратишнинг ўзи амри маҳол. Кўп мухлислар, таркиб бўйича "Реал"ни кучли дейишлари мумкин. Аммо “МЮ” ҳам таркиб борасида рақибдан кам эмас, Руни, ван Перси, Чичарито каби номларни тилга олишнинг ўзи кифоя. “Реал” бор эътиборини шу ўйинга қаратиши турган гап. Зеро, “қироллик клуби” Ла Лига чемпионлиги билан амалда хайрлашиб бўлган. Йўқотадиган ҳеч нарсаси қолмаган қиморбозга ўхшаб борини шу ўйинга тикиши турган гап. Жароҳатлар борасида икки клубда ҳам муаммолар етарли. “Реал”дан шу куни Икер Касильяс майдонга тушмаса, “МЮ”дан жароҳати туфайли Майкл Керрик ва Неманья Видич ушбу ўйинни ўтказиб юборишади.

Бу жуфтликдан қайси клуб чиқишидан қатъий назар, финалга қадар етиб бориши турган гап. 

Кейинги босқичга чиқиш имкониятлари: 50 - 50 ҳисобда баҳоланмоқда. 
Дастлабки учрашув: 2013 йилнинг 13 феврал куни
Жавоб учрашуви: 2013 йилнинг  5 март куни бўлиб ўтади. 


«Шахтёр» — «Боруссия» 
«Шахтёр» ўз майдонида амалдаги ЕЧЛ ғолибини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳатто, ушбу гуруҳдан «Челси»нинг чиқа олмагани ҳам “кончилар”нинг қандай қудратга эга эканликларидан далолат бериб туради. «Шахтёр» ўз майдонида имкон қадар кўпроқ гол уриб, дарвозаси даҳлсизлигини ушлаб қолиши талаб этилади. Дортмунднинг “Боруссия”си эса ўлим гуруҳидан Испания, Англия ва Голландия чемпионларини ортда қолдириб, кейинги босқичга етиб келганининг ўзи ҳам «Шахтёр»га осон бўлмаслигини англатиб турибди. Украина ва Германия чемпионларининг ўзаро баҳси ҳеч кимни беэътибор қолдирмаса керак. 
  
Кейинги босқичга чиқиш имконятлари: 50-50 ҳисобда баҳоланмоқда. 
Дастлабки учрашув: 2013 йилнинг 13 феврал куни
Жавоб учрашуви: 2013 йилнинг 5 март куни бўлиб ўтади. 


«Арсенал» — «Бавария» 
«Арсенал»га бу сафар яна немис клуби дуч келди. Қуръанинг кўзи кўр деб бежизга айтишмаган. Арсен Венгер бирон бир режа ўйлаб топмаса бўлмайди. Рақиб кимсан, Бундеслига гиганти – “Бавария”. “Бавария” ҳудди “Арсенал” каби ҳужумкор футбол тарафдори. Шундай экан, ўйин қизиқарли ўтиши турган гап.  

Кейинги босқичга чиқиш имкониятлари: 40-60 ҳисобда баҳоланмоқда. 
Дастлабки учрашув: 2013 йилнинг 19 феврал куни
Жавоб учрашуви: 2013 йилнинг  13 март куни бўлиб ўтади. 

«Порту» — «Малага» 
Тенг кучлилар ўртасидаги навбатдаги тўқнашув. Кейинги босқичга чиқиш учун ҳар икки клубда ҳам имкониятлар деярли бир хил. Аммо «Порту»нинг имконияти сал юқорироқ. “Аждарлар” Португалия чемпионатида етакчиликни ўз қўлларига олишган. Жамода кайфият ўта юқори даражада. «Малага» нинг  айни дамдаги аҳволи у қадар ҳам яхши эмас. Мануэль Пеллегрини шогирдлари Ла Лигада барқарор ўйин намойиш эта олишмаяпти. Кадрлар борасида ҳам «Малага»да муаммолар етарли. Бу ўйинларда испан клубига осон бўлмаслиги турган гап. 

Кейинги босқичга чиқиш имконятлар: 55-45 ҳисобда боҳоланмоқда. 
Дастлабки учрашув: 2013 йилнинг 19 феврал куни
Жавоб учрашуви: 2013 йилнинг 13 март куни бўлиб ўтади. 

«Милан» — «Барселона» 
«Барселона»ни ушбу жуфтликнинг яққол фаворити дея оламиз. «Барселона» ҳеч қандай қийинчиликларсиз «Милан» тўсиғидан ўта олади. Нега дейсизми? Биринчидан, каталонияликлар ўтган йилгига қараганди кучли ўйин намойиш қилишмоқда. Иккинчидан, «Милан» 2010 йил ўрталаридаги салоҳиятини йўқотган. «Камп Ноу» да бўладиган баҳсда «Барселона» рақибни истаган ҳолга солиши мумкин. Шунинг учун, миланликлар ўз майдонларида кўпроқ гол уриб, дарвозалари даҳлсизлигини ушлаб қолишлари талаб этилади.  

Кейинги босқичга чиқиш имкониятлари: 35-65 ҳисобда баҳоланмоқда. 
Дастлабки учрашув: 2013 йилнинг 20 феврал куни
Жавоб учрашуви: 2013 йилнинг  12 март куни бўлиб ўтади. 


«Галатасарой» — «Шальке-04» 
«Шальке-04»нинг ўтган йилги кароматларини эсга олсак, немис вакилининг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари юқорироқ. «Галатасарой» эса, қишки трансфер бозорида таркибини Дрогба ва Снейдер каби футболчилар билан кучайтириб олди. Демак, бу ўйинлар ҳам қизиқарли ўтиши турган гап.  

Кейинги босқичга чиқиш имкониятлари: 50-50 ҳисобда баҳоланмоқда. 
Дастлабки учрашув: 2013 йилнинг 20 феврал куни
Жавоб учрашуви: 2013 йилнинг  12 март куни бўлиб ўтади. 


пятница, 11 января 2013 г.

Менинг илк ролим


Болаликдан "фантастик" жанрдаги филмларга қизиқишим баланд бўлган. Жеки Чан,  Джейсон Стэтҳэм, Жан Клод Ван Дамм каби инсонларга ўҳшагим келарди. Мен ҳам кинода роллар ижро этсам. Мени кўриб ҳамманинг ҳаваси келса, дер эдим. Мана менинг болаликдаги "мечтам" ҳам амалга ошди, кинофилимда илк бора рол ижро этдим.
Марҳамат қилиб, ушбу филмни томоша қилинг!!! 

понедельник, 7 января 2013 г.

Баллотели ва жилетка (ВИДЕО)

Футбол оламида ўзининг ажойиб номига эга бўлган, "Супер Марио" жилеткани кийиш борасида бироз қийналмоқда. Ҳатто унга ёрдам берришса ҳам ўжар Марио  кийишни истамаяпти. Ҳа одамнинг феъли ўжар бўлса, "пайпоқ" кийишда ҳам ўжарликлар қилади. Бизнинг Марио эса.....